Ashwood Mebel компанияси юмшоқ мебель ишлаб чиқариш йўналишини ривожлантириш учун тажрибали ва кучли раҳбар қидирмоқда.
Бизга оддий цех бошлиғи эмас, балки юмшоқ мебель ишлаб чиқаришини нолдан ташкил қила оладиган, жамоа шакллантира оладиган ва ишлаб чиқаришни юқори даражага олиб чиқа оладиган мутахассис керак.
Обязанности:
- Юмшоқ мебель йўналишини нолдан ташкил қилиш ва ривожлантириш.
- Конвейер ва буюртма асосидаги (заказной) ишлаб чиқариш тизимини йўлга қўйиш.
- Каркас тайёрлаш жараёнларини ташкил қилиш ва назорат қилиш.
- Поролон ишларини ташкил қилиш ва сифатини назорат қилиш.
- Тикув цехи фаолиятини бошқариш.
- Обивка ва йиғиш жараёнларини назорат қилиш.
- Тайёр маҳсулот сифати учун жавоб бериш.
- Янги диван, кресло ва бошқа юмшоқ мебель моделларини ишлаб чиқишда иштирок этиш.
- Мебель механизмлари ва фурнитураларини танлаш бўйича таклифлар бериш.
- Андоза ва технологик жараёнларни ташкил қилиш.
- Ишлаб чиқариш харажатлари ва материал сарфини назорат қилиш.
- Таннархни ҳисоблаш ва оптималлаштириш бўйича таклифлар бериш.
- Янги маҳсулотларни ишлаб чиқаришга жорий қилиш.
-
Ходимлар билан ишлаш
- Юмшоқ мебель усталари жамоасини шакллантириш.
- Каркасчилар, тикиш усталари, обивка усталари ва йиғувчиларни танлаш.
- Ходимларни ўқитиш ва ривожлантириш.
- Иш интизоми ва самарадорлигини назорат қилиш.
- Кучли ва аҳил жамоа шакллантириш.
-
Талаблар
- Юмшоқ мебель соҳасида камида 5 йиллик тажриба.
- Раҳбарлик лавозимида ишлаган бўлиши.
- Каркас, поролон, тикув ва обивка жараёнларини мукаммал билиши.
- Замонавий мебель механизмлари ва материалларини яхши тушуниши.
- Андоза тайёрлаш ва конструкция билан ишлаш тажрибаси.
- Ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқариш кўникмаси.
- Жамоа билан ишлаш ва қарор қабул қилиш қобилияти.
- Масъулиятли ва натижага йўналтирилган бўлиши.
-
Қўшимча устунлик беради
- Туркия, Хитой, Италия ёки бошқа давлатларда иш тажрибаси.
- Йирик мебель фабрикаларида ишлаган бўлиши.
- Янги йўналишларни нолдан йўлга қўйган бўлиши.
-
Биз таклиф қиламиз
- Янги юмшоқ мебель йўналишига раҳбарлик қилиш имконияти.
- Замонавий ишлаб чиқариш майдони.
- Корхона ривожланишида муҳим ўрин эгаллаш имконияти.
- Барқарор ва муносиб маош.
- Узоқ муддатли ҳамкорлик.
- Ўз ғояларини амалга ошириш имконияти.