Министерство инвестиций промышленности и торговли

Юрисконсульт

20 000 000 - 30 000 000 UZS
  • Ташкент
  • Более 6 лет

Лавозим ҳақида:

Лойиҳа офиси фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, халқаро ташкилотлар (жумладан, Жаҳон банки ва донорлар) билан ҳамкорлик доирасидаги шартномалар ва ҳуқуқий ҳужжатларни юритиш учун тажрибали юрист қидирилмоқда.

Асосий вазифалар:

  • Лойиҳа доирасидаги барча ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, таҳлил қилиш ва келишиш
  • Миллий ва халқаро қонунчиликка мувофиқ ҳуқуқий хулосалар тайёрлаш
  • Донор ташкилотлар билан шартномаларни ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш
  • Давлат органлари билан ҳуқуқий муносабатларни мувофиқлаштириш
  • Лойиҳа фаолиятида ҳуқуқий хатарларни аниқлаш ва камайтириш
  • Тендер ва харид жараёнларида ҳуқуқий ҳамроҳлик

Талаблар:

  • Юридик олий маълумот
  • Камида 5 йиллик иш тажрибаси (афзал: халқаро лойиҳаларда)
  • Халқаро молия институтлари (Жаҳон банки, АБР ва бошқалар) тартиб-қоидаларини тушуниш устунлик беради
  • Ўзбек ва рус тилларини мукаммал билиш, инглиз тили — ишчи даражада
  • Шартномавий ҳуқуқ ва давлат-хусусий шериклик соҳасида тажриба
  • Аналитик фикрлаш ва мустақил қарор қабул қилиш қобилияти

Биз таклиф қиламиз:

  • Рақобатбардош иш ҳақи (натижага қараб келишилади)
  • Халқаро лойиҳада ишлаш имконияти
  • Профессионал ўсиш ва халқаро тажриба
  • Давлат даражасидаги муҳим ташаббусларда иштирок

Қўшимча устунликлар:

  • Жаҳон банки ёки бошқа донор лойиҳаларида ишлаганлик
  • FIDIC шартномалари билан ишлаш тажрибаси